Наманган давлат университети Санъатшунослик факультети иқтидорли
талаба-ёшлари республика бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган
“Тасвирий санъат” фестивалида мунтазам равишда фаол иштирок этиб
келмоқдалар. Фестивал якунида устозлар тамонидан ижоди алоҳида эътироф
этилган талабаларнинг шахсий кўргазмалари ташкил қилиб келинади. Шундай
иқтидорли ёшлардан бири “Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси”
таълим йўналиши 3-босқич талабаси Холиқов Азимжон Абдулло ўғли
ҳисобланади.